Жамият
Фарғона шаҳри ҳайвонот боғидаги зебра нобуд бўлди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси хабар берди.
Боғ директори ҳолатга изоҳ берар экан, жонзот қариб ўлганини маълум қилган. У зебралар асосан 10−15 йил умр кўришини таъкидлаб, жонзот 5 ёшида боғга келгани ва бу ерда 7 йил яшаб, 12 йил умр кўрганини айтган. Тоғ ва греви зебралари Қизил китобига киритилган.
Фарғона вилоят прокуратураси, вилоят Экология бошқармаси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ва бошқа тегишли ташкилотлар иштирокида далолатномага асосан зебра жасадини текширилиб, ҳозирда лаборатория таҳлил ишлари олиб борилмоқда.
Таҳлил натижаларига кўра яна қўшимча маълумот берилиши маълум қилинган.
Аввалроқ 61 ёшли эркакка 12 бош эчкиэмарни сўйиб егани учун 3 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинлангани ҳақида хабар берилганди.
Жамият
Жамият
Жамият
Иқтисод
Маданият
Жамият
77826
Жамият
56762
Жамият
55992
Жамият
51049
Жамият
//
Изоҳ йўқ