Жамият
Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳрида жойлашган медицина коллежининг 5 қаватли қизлар ётоқхонасидан бир қиз ўзини деразадан ташлаганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов ушбу ҳолат бўйича маълумот берди.
Аниқланишича, 30 ноябрь куни соат 19.00ларда Қарши шаҳрида жойлашган «Абу Али ибн Сино» номидаги жамоат саломатлиги техникумининг ётоқхонасида яшаган 2-босқичда ўқиган талаба қиз (2001 й.т.) ётоқхона 4-қаватидан сакраб ўз жонига қасд қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Марҳуманинг ўлим сабаблари ва ишга алоқадор бўлган бошқа ҳолатларга аниқлик киритиш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган ҳамда ишга алоқадор бўлган шахслардан тушунтириш хатлари олинмоқда», дейилади хабарда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77826
Жамият
56761
Жамият
55992
Жамият
51049
Жамият
//
Изоҳ йўқ