Новосибирскда Ўзбекистон ёшлар маданият маркази очилди

Сақлаш
23:12 / 12.10.2023 1884 0

Бугун, 12 октябрь куни Россия Федерацияси Фанлар академиясининг Новосибирск шаҳрида жойлашган Сибир бўлими Давлат илмий-техник кутубхонасида Ўзбекистон ёшлар маданият маркази очилди.

Марказнинг очилиш маросимида Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Мирзо бошчилигидаги делегация аъзолари иштирок этди. Сўзга чиққанлар мазкур марказ ва кутубхонанинг ватандошларимизнинг маънавий онги юксалишида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

 

Минҳожиддин Мирзога кўра, мазкур кутубхона 10 миллион китоб фондига эга бўлиб, Россия кутубхоналари ичида бешинчи ўринда туради.
 

“Кутубхона ўқув залида Новосибирск шаҳрида таълим олаётган талаба ёшларимиз, меҳнат қилаётган ва доимий истиқомат қилаётган ватандошларимиз фойдаланишлари мақсадида ўзбек тилидаги китоблар учун алоҳида жавонлар, компьютерлар ажратилди”, — дейди РМММ раҳбари.
 

 

 

 

Қайд этиш керак, айни кунларда маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси Россияда бўлиб, у ерда таҳсил олаётган ва меҳнат қилаётган ўзбекистонлик муҳожирларга яратилган шароитлар билан танишмоқда. Комиссияга Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ёшлар сиёсати департаменти раҳбари Қаҳрамон Қуронбоев бошчилик қилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//