Тупроқ босиб қолганлар чиқариб олинди: 2 нафари вафот этган, бир нафари шифохонага етказилди

Сақлаш
23:24 / 11.10.2023 2072 0

Бир муддат олдин Тошкент шаҳар Учтепа туманида 3 нафар ишчини тупроқ босиб қолгани ҳақида хабар қилинганди.

Учтепа тумани ҳокимлиги берган маълумотга кўра, туманнинг “Бешқайроғоч” кўчасида олиб борилаётган коллектор қурилишида 5 нафар “Шафоат” МЧЖ ходимлари ишлаётган бўлган. Бахтсиз ҳодиса туфайли 2 нафар ишчи ходим вафот этган, бир нафар ходим эса айни дамда шифохонада. Қолган 2 нафар ишчиларнинг аҳволи қониқарли экани айтилмоқда.

“Айни дамларда, туман Ички ишлар бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза этувчи идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, – дейилади ҳокимлик хабарида.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//