Жамият
Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси Россияда бўлиб, у ерда таҳсил олаётган ва меҳнат қилаётган ўзбекистонлик муҳожирларга яратилган шароитлар билан танишмоқда.
Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаевнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ёшлар сиёсати департаментининг раҳбари Қаҳрамон Қуронбоев бошчилигидаги Комиссия аъзолари 9–20 октябрь кунлари Россияда бўлади.
“Айни пайтда, Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси раиси Қаҳрамон Қуронбоев бошчилигидаги комиссия аъзолари Новосибирск шаҳрида истиқомат қиладиган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари учун мўлжалланган ётоқхоналарда бўлиб, у ерда ўрганиш ишларини олиб борди.
Ўрганишлар жараёнида ётоқхонада истиқомат қиладиган 62 нафар ҳамюртларимиз билан билан очиқ мулоқот ташкил этилиб, масалалар шу ернинг ўзида ҳал этилиб, қолганлари ишлаб чиқиладиган йўл харитага қўшишга келишиб олинди”, — деб ёзган Алишер Саъдуллаев ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.
Қайд этилишича, маълум вақт, атрофлича ўрганишни тақозо этадиган мурожаатларни ҳал этиш бўйича мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқлар берилган.
Ўзбекистоннинг тегишли идоралари маълумотларига кўра, ҳозирда хорижда доимий асосда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари сони 2 миллион кишидан ошади, уларнинг 60 фоиздан ортиғи Россия Федерациясида меҳнат қилади. Марказий банк маълумотларига кўра, ўтган йили меҳнат муҳожирлари ўз ватанларига 20 миллиард долларга яқин пул ўтказган, Ўзбекистонга ўтказмаларнинг 80 фоиздан ортиғи Россиядан келган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Спорт
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ