Йўл ўртасида чўмилган ўсмирнинг ота-онаси жаримага тортилди

Сақлаш
21:38 / 01.12.2021 1463 1

Интернет тармоғида автомобиль йўлининг ўртасида чўмилаётган боланинг тарқалган видеолари юзасидан Мирзо Улуғбек тумани матбуот хизмати муносабат билдирди.

 

Қайд қилинишича, видеодаги йигитлар Мирзо Улуғбек номидаги MAFIFIDUM мактабнинг 17 ёшли ўқувчилари – Т.С. ва О.М.лар бўлиб, ноодатий (тренд) ҳаракатларни амалга оширмоқчи бўлишган. Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш масалалари бўйича комиссиясида ушбу ўқувчилар ҳаракатига қонуний чора кўрилган.

 

«Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-модданинг 1-қисмига асосан ҳар бир ўқувчининг ота-онасига жарима жазоси қўлланилди», дейилади хабарда.

1 Изоҳ

Hojiakbar

12:01 / 01.01.1970

Daraxt meva tutmay shox shabbasi uzun boʻlib oʻsib ketsa daraxtdan ayb emas bogʻbonidan ota ona bogʻboni etib ustozlarga ishonib topshirdi yana ayibdor ota onami haqiqat qayda qoldi?

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//