Жамият
TikTok PTE LTD компанияси (Сингапур) Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди. Бу ҳақда Солиқ қўмитасининг маълумотлар базасида келтириб ўтилган.
Ўзбекистонда 2021 йил ёзида TikTok, Twitter, Skype, WeChat ва Вконтакте тармоқларига чеклов қўйилганди. Бунга “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги қонунга киритилган 27-1-модда сабаб бўлганди. Унга кўра, Ўзбекистон фуқароларининг шахсига доир маълумотлар жисман Ўзбекистон ҳудудида жойлашган серверларда сақланиши белгиланган. Бу талабни айни пайтгача бирорта глобал ижтимоий тармоқ бажаргани маълум эмас.
2021 йилнинг 3 ноябрида Telegram, YouTube, Instagram, Facebook ва Odnoklassniki тармоқларига ҳам тўсиқ қўйилган ва бу катта резонансни келтириб чиқарган эди. Натижада тўсиқ шу куннинг ўзида олиб ташланиб, қатор мансабдорлар ишдан олинганди.
Айни пайтда Шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузувчилар реестрида фақат TikTok қолган.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77750
Жамият
56721
Жамият
55944
Жамият
51001
Жамият
//
Изоҳ йўқ