Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Исроил-Фаластин можароси бўйича баёнот берди. Баёнотда вазирлик мавжуд вазиятда тинч аҳоли орасида кўплаб қурбонлар учраётганидан хавотирдалигини билдирган.
“Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Фаластин-Исроил можароси ҳудудида тинч аҳоли орасида кўплаб қурбонларга олиб келган ва бутун Яқин Шарқдаги вазиятни сезиларли даражада мураккаблаштирган ҳолат кескинлашганидан жиддий хавотир билдиради.
Биз курашаётган томонларни қуролли қарама-қаршиликни тез фурсатларда тугатиш ва инқирозни сиёсий ҳамда дипломатик воситалар орқали ҳал қилиш учун барча чораларни кўришга чақирамиз”, – дейилади баёнотда.
Бундан ташқари, вазирлик сўнгги воқеаларда ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирган ва барча жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаган.
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
Сиёсат
77319
Жамият
56471
Жамият
55664
Жамият
50723
Жамият
//
Изоҳ йўқ