Жамият
7 октябрь куни Афғонистон ғарбида рўй берган 6,3 магнитудали зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони икки мингдан ошган.
“Толибон” ҳаракати матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид ҳалок бўлганлар сони 2053 нафарга етгани, жабрланганлар 1240 дан ошгани, 1320 та уй тўлиқ ёки қисман вайрон бўлганини маълум қилди, деб ёзмоқда CNN. Шунингдек, рақамлар янада кўпайиши мумкинлиги айтилган.
Зилзила маркази Ҳирот вилоятига қутқарув гуруҳлари, шунингдек, озиқ-овқат, сув, дори-дармон ва кийим-кечак юборилган. Дастлабки зилзила қўшни Бадгис ва Фараҳ вилоятларида ҳам сезилган ва ундан кейин кўплаб афтершоклар кузатилган.
БМТ Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармасининг қайд этишича, ҳозирга қадар ҳодиса оқибатида жами 4200 киши (600 та оила) зарар кўрган. Зилзиладан сўнг омон қолганлар хавфсизлик учун кўчаларда тўпланишмоқда.
Вазият юзасидан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам баёнот бериб, кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлиши ва кенг кўламли вайронагарчиликларга олиб келган зилзила ҳақидаги хабар Ўзбекистонда чуқур қайғу билан қабул қилинганини билдирди.
Ҳамдардлик матнида Ўзбекистоннинг афғон халқининг қайғусига шерик эканлиги ва жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетиши тиланган. Ўзбекистон томони Афғонистон ва унинг халқи билан бугунги оғир дамларда биргалиги қўшимча қилинган.
Спорт
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ