Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади

Сақлаш
22:34 / 06.10.2023 1887 0

“Ўзгидромет” дам олиш кунларига об-ҳаво прогнози эълон қилинди.

Ўзбекистон шимоли-ғарбий ҳудудларига Кавказ ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келди, бугун эса нам ҳаво массалари республика барча ҳудудларига тарқалмоқда.

Бугун кундузи ва 7 октябрга ўтар кечаси ҳудуднинг катта қисмида булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати кечаги кунга нисбатан +6...+8 даражага паст бўлиб, +18...+23 даражани ташкил этади.

Эртага кундузи нам ҳаво массаси Ўзбекистон ҳудудидан чекина бошлайди ва республика бўйича яна ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, фақат эрталабки соатларда марказий ва шарқий вилоятлар айрим жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Якшанба куни барча ҳудудлар бўйича ёғингарчилик кутилмайди.

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва якшанба куни +22...+27 даражани ташкил этади. Кечаси ва эрталаб салқин кузатилади, ҳаво ҳарорати +9...+14 даража атрофида бўлади.

Республика тоғолди ва тоғли ҳудудларида 6-8 октябрь кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади. 6-7 октябрда баъзи жойларда кучли бўлади, сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Баланд тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор.

Пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, 6 октябрда ва 7 октябрь кечаси вақти-вақти билан ёмғир ёғади. 7 октябрда эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. 8 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат асосан кечалари +11...+14 даража, 6 октябрда кундузи +21...+23 даража, 7-8 октябрда +23...+26 даража бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//