Солиқ қўмитаси Yandex.Go'дан Ўзбекистонда рўйхатдан ўтиб, солиқлар тўлашни талаб қилди

Сақлаш
22:22 / 06.10.2023 1870 0

Солиқ қўмитаси Ridetech International B.V компаниясидан Ўзбекистонда солиқ резиденти сифатида рўйхатдан ўтиш ва белгиланган солиқларни тўлашни талаб қилди.

Қайд этилишича, 2023 йилнинг сентябрь ойида Ridetech International B.V. компаниясига икки ой муддатда ўз фаолиятини қонун ҳужжатлари асосида ташкил этиш бўйича қуйидаги талаблар қўйилган:

Фаолиятни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти сифатида рўйхатдан ўтиш ва белгиланган солиқларни тўлаш;

солиқ органлари ахборот тизими билан интеграциялашувни таъминлаш ва мижозларга автоматик шакллантириладиган фискал чек тақдим этиш.

2023 йил 1 декабрга қадар юқоридаги талаблар бажарилмаган тақдирда, Солиқ қўмитаси Рақамли технологиялар вазирлигига Yandex.Go компаниясининг Ўзбекистон ҳудудида агрегатор сифатида фойдаланиб келинаётган электрон платформадан фойдаланишни блоклаш бўйича расмий мурожаат қилишини маълум қилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//