Жамият
Қатар қайтиш чиптасига эга ва хорижга чиқиш паспортининг амал қилиш муддати 6 ойдан кам қолмаган Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режимни жорий қилди.
Мамлакат ҳукуматининг электрон виза беришга мўлжалланган порталида Ўзбекистон ушбу давлатга визасиз кириш мумкин бўлган 101 та давлат қаторида турганини кўриш мумкин.
Шу йилнинг июнь ойида Ўзбекистон Қатар фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий қилганди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев октябрь ойи бошида Доҳада Қатар амири билан музокаралар ўтказган. Ўшанда мамлакатлар ўртасида қатор ҳужжатлар имзоланган. Доҳада Ўзбекистон элчихонаси очилган.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77750
Жамият
56721
Жамият
55944
Жамият
51001
Жамият
//
Изоҳ йўқ