1 декабрь – Қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилган кун

Сақлаш
17:14 / 01.12.2021 1119 0

Қорақалпоқ тили – олтой тиллар оиласи туркий тиллар гуруҳининг қипчоқ шохобчасига мансуб. Фонетикаси қозоқ ва нўғай тилларига, луғат таркиби эса ўзбек тилига яқин туради.

 

Қорақалпоқ тили асосан Қорақалпоғистонда, шунингдек, Хоразм, Навоий, Бухоро вилоятлари ҳамда Қозоғистон ва Туркманистоннинг қўшни ҳудудларида, Россия Федерацияси ва Афғонистонда тарқалган.

 

1989 йили 1 декабрда Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгаши сессиясида қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилган. “Oyina.uz” маънавий-маърифий портали жамоаси қардош қорақалпоқ халқини ушбу қутлуғ сана билан чин юракдан самимий табриклайди.

 

Ana tilim, sen – basqadan ayırmam,    

Sen turǵanda men de ádewir shayırman.

Sonsha qatal súrginlerde joǵalmay,

Bul kúnlerge jetkenińe qayılman.

                   Ibrayim Yusupov

 

Ўгирмаси:

 

Она тилим, сен – ҳаммадан айирмам,    

Сен бор экан, мен ҳам катта шоирман.

Шунча қаттол сургунларда йўқолмай,

Бу кунларга етканингга қойилман.

                   Ибройим Юсупов

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//