Жамият
Октябрь ойининг боши Ўзбекистонда қуруқ ва иссиқ бўлади.
Ўзгидромет хизмати агентлигига кўра, жума ва байрам кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг айрим жойларида 30 сентябрда бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Ҳарорат асосан кечалари +10…+15 даража, кундуз кунлари +23…+28 даража бўлади.
29−30 сентябрь кунлари республиканинг баъзи жойларида шамол тезлиги 13−18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 30 сентябрь шанба куни кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Шамол асосан шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади, 30 сентябрда 10−12 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси +12…+15 даража, кундузи +23…+26 даража бўлади.
Спорт
Жамият
Маданият
Илм-фан
Жаҳон
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ