Спорт
Қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Ўзбекистон аёллар жамоаси ажойиб ғалабага эришди. Зайнаб Дайибекова, Гулистан Пердибаева, Паола Плиего ва Фернанда Эррера тўртлигидан иборат жамоа финал жангида япониялик рақибларини 45:42 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Осиё Ўйинлари чемпионига айланди.
Чоракфиналда Сингапурга қарши баҳс олиб борган терма жамоа 45:32 ҳисобида ғалаба қозониб, яримфиналга йўл олганди. Финал йўлланмаси учун курашда эса вакилларимиз мезбонлар устидан 45:43 ҳисобида ғалаба қозонди.
Бу Ўзбекистон учун қиличбозлик спортида Осиё Ўйинларида қўлга киритилган биринчи олтин медал ҳисобланади.
Жамият
Жамият
Жамият
Иқтисод
Маданият
Жамият
77826
Жамият
56762
Жамият
55992
Жамият
51049
Жамият
//
Изоҳ йўқ