Жамият
Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади, деб хабар берди Veolia Energy Tashkent.
Хабарга кўра, 2-ИМ “Қорасу” қозонхонасида 800 мм қувур линиясини ўтказиш бўйича ишлар олиб борилиши сабабли 3 октябрдан 6 октябргача бўлган даврда қуйидаги ҳудудларда иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади:
Қорасув-1, 2, 3, 4, 6, Бўз-2, Феруза даҳалари;
Дўрмон йўли, Мингбулоқ, Тоҳир Малик, Сўфизода, Мирзо Улуғбек ва Шўртепа кўчалари.
Таъмирлаш ишлари тугалланиб, 2-ИМ қозонхонаси ишга туширилиши билан (7 октябрь эрталаб) иссиқ сув таъминоти қайта тикланиши маълум қилинган.
Жамият
Маданият
Илм-фан
Жаҳон
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ