Ўзбекистон футбол терма жамоаси Индонезияни мағлуб этиб, Осиё Ўйинлари чоракфиналига чиқди

Сақлаш
22:01 / 28.09.2023 2239 0

Ҳангжоу шаҳрида ўтаётган Осиё Ўйинларида Темур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси нимчоракфиналда Индонезияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашувнинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Қўшимча бўлимларнинг дастлабкиси бошланганидан 2 дақиқа ўтиб, Жасур Жалолиддиновнинг узатмасидан кейин захирадан майдонга тушган Шерзод Эсонов ҳисобни очди, 120-дақиқада эса Эсонов дублга эришди.

Шу тариқа Ўзбекистон чоракфиналга йўл олди. Жамоа бу босқичда Саудия Арабистони – Ҳиндистон учрашуви ғолибига қарши майдонга тушади. 1/4 финал ўйини 1 октябрь санасига белгиланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//