Жамият
Тошкентнинг Сергели туманида жойлашган омборхонада юз берган портлаш ва ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 28-центабр куни соат 02:43 да Сергели тумани, Хонобод кўчаси 3-уй манзилида жойлашган Inter Logistics МЧЖга қарашли 18,4 гектар ер майдонда жойлашган омборхонада тахминан 10 000 квадрат метр майдонда ёнғин келиб чиққан.
Ёнғиннинг зарба тўлқини натижасида омборхона атрофида жойлашган бир нечта кўп қаватли уйларга, биноларга ҳамда транспорт воситаларига шикаст етган ҳамда фуқаролар жароҳатланган. Айни вақтда бир нафар 2006 йилда туғилган вояга етмаган фуқаро олган жароҳати оқибатида вафот этгани маълум бўлган.
Жароҳатланган фуқароларга тез-тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳодиса тафсилотларини ўрганиш бўйича ҳукумат комиссияси тузилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ Тергов департаменти томонидан Жиноят кодексининг 259-моддаси (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми “а” ва “б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда жиноят иши юзасидан тегишли идораларнинг мутахассисларидан иборат тергов-тезкор гуруҳи тузилган бўлиб, ёнғин келиб чиқиш сабабларини аниқлаш мақсадида судга оид тегишли экспертизалар тайинланган ҳамда кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатлари амалга оширилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, ушбу ҳодиса оқибатида жабрланганларнинг умумий сони 163 нафарни ташкил этмоқда. Шундан жами 24 нафари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг Тошкент вилояти филиали, Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам шифохонаси, 1-сонли Республика ва 1-сонли шаҳар клиник шифохоналари ҳамда 1-сонли шаҳар туғуруқхонасига ётқизилган. Қолган 138 нафар жабрланган аҳоли вакилининг саломатлиги яхши бўлгани учун амбулатор тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган.
Ҳодиса оқибатида 2006 йилда туғилган бир нафар ўсмир бола воқеа жойида вафот этган ва шифохонага тириклик аломатлари бўлмаган ҳолда олиб келинган.
Шунингдек, омборхонада юз берган портлаш юзасидан ҳукумат комиссияси тузилди. Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятовнинг маълум қилишича ҳукумат комиссияси Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан Очилбой Раматов бошчилигида тузилди.
Комиссия содир бўлган фавқулодда ҳодисани ўрганиш, кўрилган талафотларни бартараф этиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича иш олиб боради. Комиссия томонидан ҳудудда олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборот бериб борилади.
Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуровнинг маълум қилишича, ёнғиндан жабр кўрган аҳоли доимий назоратга олинган. Уларга тиббий хизмат кўрсатиш билан биргаликда, 3 маҳал овқатлантириш ташкиллаштирилган. Саломатлигини тиклаш учун ҳамширалар бириктирилган.
Жамият
Маданият
Илм-фан
Жаҳон
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ