Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федерал Канцлери Олаф Шолцнинг таклифига биноан 28-30 сентябр кунлари амалий ташриф билан Берлин шаҳрида бўлади.
Ташриф дастурига мувофиқ, Федерал Канцлер Олаф Шолц ва Федерал Президент Франк-Валтер Штайнмаер билан икки томонлама музокаралар ўтказилиши, шунингдек, Марказий Осиё ва Германия давлат раҳбарларининг учрашувлари режалаштирилган.
Мамлакатимиз етакчиси Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси томонидан ташкил этиладиган ишбилармонлик тадбирларида ҳам иштирок этиши кўзда тутилган.
Кун тартибидан Ўзбекистон Президентининг жорий йил май ойидаги Германияга расмий ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш, Германиянинг етакчи компания ва банклари билан инвестициявий, инновациявий ва технологик ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ