Улуғбек Рашидов таэквондо бўйича Осиё ўйинлари ғолиби бўлди

Сақлаш
20:57 / 27.09.2023 1204 0

Осиё ўйинларида -68 кг вазн тоифасида иштирок этган таэквондочи Улуғбек Рашидов Ўзбекистон жамоасига навбатдаги олтин медални тақдим этди.

У турнирдаги иштирокини ҳонгконглик Ло Вай Фунгни 14:1, 16:4 ҳисобларида таслим этиш билан бошлади.

Чоракфиналда Тайбей вакили Йи Жуи Чиуга қарши баҳсда 13:0, 17:4 ҳисобларида мағлуб этди.

Яримфиналда таэквондо ватани ҳисобланган ва турнирда ҳам энг кўп медаллар жамғараётган Жанубий Корея жамоаси вакили Жин Ҳожун устидан 16:9, 16:7 ҳисобларида ғалаба қозонди.

Финалда эса иорданиялик Абдулкарим Заидга ҳеч қандай имконият қолдирмади — 14:6, 13:9.

Ўзбекистон жамоасининг яна бир вакили Феруза Содиқова эса кумуш медалга эга чиқди.

Ҳозирда Ўзбекистон жамоаси умумий рейтингда 4-ўринда бормоқда. Жамоа ҳисобида 6 олтин, 7 кумуш, 11 бронза мавжуд.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//