Сиёсат
Президент Шавкат Мирзиёев 26 сентябрь куни Хитойнинг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчиси BYD компанияси асосчиси ҳамда президенти Ван Чуанфуни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда компаниянинг Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Жиззах вилоятида BYDʼнинг гибрид ва электр автомобиллари ишлаб чиқарилишини тез фурсатда йўлга қўйиш ҳамда кейинги босқичларда унинг қувватини 300 минг донага етказиш масалалари кўриб чиқилди.
Таъкидланишича, учрашувда маҳсулот таннархини камайтириш учун бутловчи ва эҳтиёт қисмларини маҳаллийлаштириш лойиҳаларига ҳамда автомобилларни учинчи мамлакатлар бозорига экспорт қилишни ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, BYD Ўзбекистонга электробусларини етказиб бериши қайд этилди.
Электробусларга хизмат кўрсатиш бўйича муҳандислик-сервис марказларини очиш режалари қўллаб-қувватланиши билдирилди.
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ