Жамият
Тошкентнинг икки тумани — Бектемир ва Учтепа туманларида газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, таъмирлаш ишлари туфайли 27 сентябрь куни қуйидаги истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бектемир тумани (10:00 дан 18:00 гача): “Мажнунтол” МФЙдаги Роҳат, Чексарой, Мотрудий, Барданкўл кўчалари
Ерли хонадон сони — 1050 та
Улгуржи истеъмолчилар сони – 8 та
Учтепа тумани (11:00 дан 16:00 гача): “Кўксарой” МФЙ
Ерли хонадон сони — 600 та
Улгуржи истеъмолчилар сони – 10 та.
Шунингдек, Сергели ва Бектемир туманларида 27 сентябрь куни электр энергияси таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида эртага, 27 сентябрь куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
Сергели тумани: “Ҳабибий” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
Бектемир тумани: “Гулбоғ” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача.
Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги қўшимча қилинган.
Жамият
Маданият
Илм-фан
Жаҳон
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ