Жамият
Актриса ва бошловчи Нилуфар Ҳамидова расман огоҳлантирилди. Бу ҳақида “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси маълум қилди.
Хабарга кўра, актриса ва бошловчи Нилуфар Ҳамидова “Миллион” ижодий жамоаси концерт дастурида ташкилотчиларнинг эътирозига қарамай, очиқ либосда саҳна кўринишини тақдим этган. Бу ҳаракати билан у концерт-томоша фаолияти учун берилган лицензия талаб ва шартларини бузган.
“Шу боис “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси масъул ходимлари томонидан актриса ва бошловчи Нилуфар Ҳамидова билан суҳбат ўтказилиб, бундан буён лицензия талаб ва шартларига риоя қилиши, агарда шу каби ҳолат яна такрорланадиган бўлса, унда қонуний чора кўрилиши тўғрисида огоҳлантирилди.
Шунингдек, бу борада “Миллион” ижодий жамоаси раҳбари Д.Кабулов билан ҳам суҳбат ўтказилиб, жамоанинг кейинги дастурларига актриса Н.Ҳамидовани жалб этмаслик масаласи кўриб чиқилганини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.
Жамият
Жамият
Жамият
Иқтисод
Маданият
Жамият
77826
Жамият
56762
Жамият
55992
Жамият
51049
Жамият
//
Изоҳ йўқ