Маданият
Тошкент давлат шарқшунослик университетида 30 ноябрь куни “Ўзбекистон стратегик юксалиш бўсағасида” номли рус, араб ва япон тилларида чоп этилган китоб тақдимоти бўлиб ўтди.
Гибрид режимда ташкил этилган анжуманда таниқли маҳаллий ва хорижий экспертлар, шарқшунос олимлар, сиёсатшунослар, жумладан, Миср, Исроил, Россия Федерацияси, АҚШ ва Франция каби давлатлар мутахассислари иштирок этди.
Мазкур асарда охирги беш йилда Ўзбекистон Республикаси сиёсий-иқтисодий ривожланиши жараёнида кузатилаётган асосий тенденциялар таҳлил қилинган. Шунингдек, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги стратегик ҳамкорлиги, минтақалараро олиб борилаётган прагматик сиёсати ва муҳим ташаббуслари батафсил ёритилган. Асарда Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатининг халқаро трансформацияси, республикамиз нуфузини ошириш омиллари ҳам таҳлил қилинган. Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлар билан алоқаларидаги янги тенденциялар моҳияти очиб берилган, муҳим статистик маълумотлар келтирилган.
– Китобда буюк стратегик тараққиёт, давлат ва халқ бирлиги, мустақил юрт тарихида қолувчи улкан ўзгаришлар, Янги Ўзбекистоннинг минтақавий дипломатияси каби муҳим, қизиқарли мавзуларга мурожаат қилинган, – деди асар муаллифларидан бири, “Ал-Ҳивар” сиёсий ва медиа тадқиқотлар маркази директори Аҳмад Тоҳир.
Тадбирда Янги Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатидаги ижобий ўзгаришлар, хорижий мамлакатлар билан муносабатдаги янги тенденциялар ҳақида ҳам фикр юритилди.
Китоб муаллифлари – Аҳмад Тоҳир, Тошкент давлат шарқшунослик университети Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори, сиёсий фанлар номзоди Сайфиддин Жўраев ва сиёсий фанлар доктори, профессор Нодир Абдуллаев.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ