tahrirlovchi.uz электрон дастурининг тақдимоти бўлиб ўтди

Сақлаш
01:42 / 26.08.2023 1762 0

Рақамли технологиялар вазирлигида tahrirlovchi.uz электрон дастурининг тақдимоти ўтказилди.

 

Ушбу веб-ресурсда:

 

матнни кирилл ёзувига асосланган ўзбек алифбосидан лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ёки аксига тезкор ва бехато ўтказиш;

 

матндаги хатони аниқлаш, хато ёзилган сўз ўрнига тўғрисини танлаш мумкин.

 

Бундан ташқари, рақамни матнга айлантириш, кирилл алифбосидаги файлларни лотинга ўтказиш, расмдаги матнни ўқиш хизматлари мавжуд.

 

Тизим базасига Ўзбек тилининг ўқув имло луғатидаги  25000дан ортиқ, Ўзбек тилининг изоҳли луғатидаги 80000дан ортиқ сўз киритилган.

 

 

Эслатиб ўтамиз, ушбу лойиҳа Президентимизнинг «Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 20-октабрдаги Фармони асосида Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси ҳамда «УЗИНФОCОМ» ягона интегратор» МЧЖ томонидан амалга оширилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//