Парижда Абу Райҳон Беруний таваллудига бағишланган кўргазма бўлиб ўтади

Сақлаш
02:09 / 23.08.2023 1267 0

2023 йилнинг 4–8-центабр кунлари ЮНEСКО қароргоҳи Парижда «Абу Райҳон Беруний. Географик ва интеллектуал саёҳатлар» номли кўргазма бўлиб ўтади. Лойиҳа буюк аллома ва мутафаккир таваллудининг 1050 йиллиги муносабати билан уюштирилиган. Кўргазма Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан ташкил этилмоқда.

Кўргазмага ташриф буюрувчилар бадиий намойишнинг визуал қисми, мультимедиа қурилмалари ҳамда тақдим этилган нодир қўлёзмалар нусхалари шарофати билан Абу Райҳон Берунийнинг ҳаёти ва илмий фаолиятига оид тафсилотларга ошно бўлиш имкониятига эга бўладилар.

Кўргазманинг очилиши доирасида Алибек Кабдураҳмонов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий симфоник оркестри концерти бўлиб ўтади. Халқаро жамоатчилик эътиборига Дмитрий Янов-Яновский басталаган «Зиж – Буржлар таронаси» асарининг жаҳон премьераси ҳавола этилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//