Маданият
Жорий йилнинг 25-27 ноябрь кунлари Қозоғистоннинг Актау шаҳрида маҳоратли дўмбирачи, шоир, бастакор Мурат Оскинбаев номидаги Профессионал халқ чолғулари ижрочиларининг II Халқаро танлови бўлиб ўтди. Бу ҳақида Ўзбекистон давлат филармонияси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд қилинишича, танловда Қозоғистон республикасининг барча вилоятларидан, шунингдек, Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикасидан жами 46 нафар номзод иштирок этган.
«Танловда иштирокчилар «Домбира», «Дўмра-прима», «Шертер», «Қўбиз», «Ғижжак» номинациялари бўйича беллашдилар.
3 босқичдан иборат бўлган танловда «Ғижжак» номинацияси бўйича иштирок этган ҳамюртимиз Ўзбекистон давлат филармониясининг давлат академик халқ чолғулари оркестри созандаси Жавлонбек Ғуломбеков 3-ўринни эгаллади», дейилади хабарда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Спорт
Жамият
77445
Жамият
56557
Жамият
55742
Жамият
50812
Жамият
//
Изоҳ йўқ