Лазги балетининг халқаро юриши бошланди. Биринчи бекат – Дубай

Сақлаш
14:08 / 29.11.2021 962 0

Куни кеча Dubai Opera саҳнасида "Лазги – қалб ва муҳаббат рақси" балет постановкасининг халқаро премьераси бўлиб ўтди.

 

Спектаклда БАА Федерал миллий кенгаши спикери Сакр Бин Губаш Саид Губаш Жаноби Олийлари, Дубай ҳукумати Медиаофиси Бош директори Мона Ганем Ал Марри Жаноби Олиялари, БАА Ижтимоий ривожланиш вазири Ҳесса Бинт Эсса Бухумаид Жаноб Олиялари қатнашди.

 

 

Юртимиз маданияти хорижда қанчалик илиқ, ҳаяжон билан қабул қилинаётганини кўриб, руҳланиб кетаман. Биз жаҳон жамоатчилигига энг асл дурдоналаримизни тақдим этар эканмиз, улар бутун дунёнинг мулкига айланади.

Балетнинг халқаро гастроллари бошланмоқда. Биринчи бекат Dubai Opera. Унинг зафарли юриш қилишига ишончим комил. Шубҳасиз, бу мамлакатимиз санъатининг салоҳиятини кенгайтириш, бой маданиятини намоён этиш ва Ўзбекистон имиджини янада юқори даражага кўтаришга ёрдам беради, деб ёзмоқда Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Гендер тенглигини таъминлаш бўйича комиссияси аъзоси Саида Мирзиёева. 

 

Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри балет труппаси ижросида хореограф Раймонд Ребек саҳналаштирган спектакль премьераси 5 сентябрь куни ЮНEСКО шафелигида Тошкентда бўлиб ўтган ва томошабинлар ҳайратига ҳамда профессионал санъат ҳамжамиятининг юксак баҳосига сазовор бўлган эди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//