Жамият
Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаевнинг топшириғига кўра вилоятнинг чекка ҳудудларида «Маънавият ва маърифат» радиоузеллари ўрнатилмоқда.
Бундан кўзланган мақсад, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларининг мазмун-моҳиятини аҳолига, айниқса чекка ҳудудларда яшовчи фуқароларга тушунарли тарзида етказиш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, берилаётган имконият ва имтиёзлардан хабардор қилишдир.
Топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Маънавият ва маърифат маркази Сирдарё вилоят бўлими ташаббуси билан Сирдарё туманининг «Илғор» ва «Элобод» маҳаллаларига «Маънавият ва маърифат» радиоузеллари ўрнатилди.
Радиоузел эшиттиришларида қонун, қарор ва фармойишлар тарғиботи, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, инсонлар ўртасида ҳамжиҳатлик ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади. Шу билан бирга радиоузел дастурлари давомида миллий қадриятларни тараннум этувчи куй-қўшиқлар, аудио китоблар, ўзбек ва жаҳон мусиқалари аҳоли эътиборига эшиттириб борилади.
Келгусида Республика Маънавият ва маърифат маркази Сирдарё вилояти бўлими томонидан вилоятнинг барча туман-шаҳарларининг чекка маҳаллаларига радиоузеллар ўрнатилиши режалаштирилган.
Спорт
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ