Жамият
АОКАда 27 ноябрь куни Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова иштирокида Ўзбекистонда мактаблар етишмовчилиги мавзусида брифинг бўлиб ўтди.
Маълум қилинишича, 2018—2021 йилларда Ўзбекистон мактабларида қўшимча 474,5 минг ўқувчи ўрни яратилган. Бу учун давлат бюджетидан 5 триллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилган. Бундан ташқари, мактаблар 11 йиллик таълим тизимига ўтиши муносабати билан бўшаб қолган 383 та касб-ҳунар коллежи мактабларга айлантирилиб, 221 минг қўшимча ўқувчи ўрни юзага келган.
2022 йилда республика бўйича 15 176 ўқувчи ўрнига мўлжалланган 37 та мактабни янгидан қуриш, 71 819 ўқувчи ўрнига мўлжалланган 180 та мактабни реконструкция қилиш ва мавжуд 89 тасини мукаммал таъмирлаш белгиланган.
Ўзбекистонда 5 миллиондан ортиқ ўқувчи ўрнига мўлжалланган 10 130 та мактабда 6 миллион 246 мингдан ортиқ ўқувчи таълим олмоқда. Халқ таълими вазирлиги прогнозларига кўра, кейинги 5 йилда мактаб ўқувчиларининг кутилаётган сони 7,5 миллионга етиши кутилмоқда.
Спорт
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ