Илм-фан
Бухоро шаҳридаги 2-умумтаълим мактаби битирувчиси Парвиз Туксанов ўтган ўқув йилида билиш даражасини белгиловчи халқаро IELTS имтиҳонида 8.5 баллни қўлга киритиб, бу борада мамлакатимиз ёшлари орасида энг яхши натижани қайд этган эди.
Жорий йилда эса у SAT имтиҳонида 1560 баллни қўлга киритиб, рекорд натижани қайд этди.
SAT имтиҳони - “академик баҳолаш тести” бўлиб, абитуриентларнинг танқидий фикрлаш кўникмаларини текшириш учун ўтказиладиган халқаро имтиҳон. Дунёнинг энг нуфузли олийгоҳларида ўқиш истагида бўлган ёшлар, албатта SAT сертификатига эга бўлишлари шарт.
"Парвизнинг мақсади - ТОП-5 таликка кирувчи олийгоҳларда таҳсил олиб, мамлакатимиз равнақига муносиб ҳисса қўшишдир. Юксак марраларни кўзлаётган бу иқтидорли ва тиришқоқ ўқувчига омад тилаб қоламиз", дейилади Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги берган маълумотда.
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ