Жамият
Тошкентда бедарак йўқолган қизнинг саккиз йил ўтиб дараги чиқди. Афсуски, унинг тириги эмас, балки мурдаси Тошкент вилояти Паркент туманидаги дала ҳовлининг ертўласидан топилган. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
Ҳали 18 ёшга тўлмаган Наргиза 2012 йилнинг 25 сентябрида Эски Жўва бозорида, ўгай отаси, онасидан 9 ёш кичик бўлган шаръий никоҳдаги Санжарбек чақиргани боис унинг олдига борган ва уйига қайтиб келмаган.
Наргизанинг яқинлари шу вақтгача уни излаб ички ишлар органлари ва прокуратурага мурожаат қилиб келишган.
Мазкур иш юзасидан 2012 йили туман прокуратураси томонидан одам ўғирлаш жинояти бўйича иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давомида айбдор шахсни аниқлаш имкони бўлмагани сабабли мазкур жиноий иш бир неча бор ҳаракатдан тўхтатилган.
Мазкур жиноят иши 2020 йили Бош прокуратура томонидан назорат тартибида ўрганиб чиқилгач, Ғиёсова Наргизанинг бедарак йўқолишида қотиллик аломатлари аниқланганлиги боис, жиноят иши қайта малакаланиб, тергов ҳаракатлари олиб бориш учун Тошкент шаҳар прокуратурасига юборилган.
Тергов ҳаракатлари натижасида Наргиза қотиллик қурбони бўлгани аниқланган. Қизни ўгай отаси – Сурхондарё вилоятида 1984 йилда туғилган Тўхтаев Санжарбек бўғиб ўлдириб, Тошкент вилояти Паркент туманидаги дала ҳовли ертўласига кўмиб юборгани аниқланди.
Тошкент вилояти суди томонидан Тўхтаев Санжарбекка нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2- қисми билан айбланиб, 20 йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Спорт
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ