Санъат ва маданият институти бўлим бошлиғи 4800 доллар билан ушланди

Сақлаш
00:29 / 02.08.2023 962 0

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти бўлим бошлиғи қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

 

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

 

Унда, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти бўлим бошлиғи, 2023-2024-ўқув йили учун қабул комиссияси масъул котиби А.Ў. фуқаро Ж.С.ни ушбу институтга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 5 000 АҚШ доллари пора талаб қилиб, шундан 4 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//