Жамият
Тошкент шаҳрида 25 ноябрь куни Турин политехника университети дарвозаси ёнида 18 ёшли икки йигит ўртасидаги жанжал оқибатида бир талаба ҳалок бўлди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар қилди.
Маълум бўлишича, соат 13:00 атрофида университет дарвозаси олдида бир неча ёш йигитлар учрашган. Келишмовчилик оқибатида 18 ёшли А.Р. (талаба эмас) 18 ёшли Ш.Р.нинг (шу университет талабаси) юзига мушт туширган. Зарба туфайли у ерга йиқилган ва олган шикастлари оқибатида ҳалок бўлган.
Қайд этилишича, гумонланувчи қўлга олинган, тергов ишлари олиб борилмоқда.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
77904
Жамият
56812
Жамият
56038
Жамият
51093
Жамият
//
Изоҳ йўқ