Жамият
«Андижон давлат тиббиёт институти ва унинг клиникаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Андижон давлат тиббиёт институти ва унинг клиникаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш мақсадида 2021/2022 ўқув йилидан қуйидаги йўналишлар бўйича юридик шахс бўлмаган филиаллар ташкил этилади:
академик В.Вахидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг – хирургия;
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг – кардиохирургия;
Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг – нейрохирургия;
Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт марказининг – урология;
Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказининг – нефрология.
Шунингдек, трансплантология, эндохирургия, рентгенендоваскуляр хирургия, эндоурология, неврология ва тиббий генетика янги бўлимлари ҳамда иммуногенетик лаборатория ташкил этилади.
Қарорга кўра, 2022/2023 ўқув йилидан барча тиббиёт ОТМнинг «Даволаш иши» ва «Педиатрия иши» таълим йўналишлари битирувчи курс талабалари ўқув йилининг 1-семестри (5 ой) давомида доимий яшаш жойларидаги тиббиёт муассасаларида амалиёт ўтайди ҳамда маъруза ва ўқув машғулотларининг назарий қисми масофавий шаклда олиб борилади.
Институт ва Клиника томонидан аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш, касалликлар профилактикаси ва соғлом турмуш тарзини шакллантиришда «Шаҳрихон тумани тажрибаси» жорий қилинади.
Спорт
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ