Жаҳон
Илон Маск сўзларига кўра, бундан буён Х платформасидаги (собиқ Twitter) постлар «твит» эмас, балки «икс» деб номланади.
Ижтимоий тармоқ номи янги концепция туфайли ўзгартирилди: илгари бу 140 белгидан иборат қисқа хабарлар эди, энди эса исталган ҳажмдаги хабар ва видеони юклаш мумкин. Бу эса қушча логотипи, Twitter номи ва «твит» атамасини мантиқсиз қилади.
Маск тез орада ижтимоий тармоққа мураккаб коммуникациялар ва «барча молиявий операциялардан фойдаланиш имкониятини» жорий қилишни ваъда этмоқда. Шунингдек, у келажакда ҳамма нарса учун мўлжалланган Х деб номланувчи қандайдир иловани ҳам тақдим қилмоқчи.
Twitter ребрендинги ҳақида 24 июль куни хабар берилди. Ижтимоий тармоқ Х деб номлана бошлади. Платформа логотипи ҳам ўзгарди: унда кўк қушча ўрнига Х ҳарфи тасвирланган.
Маск Twitter платформасини 2022 йил октябрь ойида сотиб олди. Битим 44 миллиард долларни ташкил этди. Маск кўп ўтмай раҳбариятни ўзгартирди ва ходимларнинг деярли ярмини ишдан бўшатди. Бундан ташқари, ижтимоий тармоқдаги контентни монетизация қилиш бошланганини эълон қилди.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
77904
Жамият
56812
Жамият
56038
Жамият
51093
Жамият
//
Изоҳ йўқ