Наманганда ичида 5 нафар бола бўлган Дамас каналга тушиб кетди

Сақлаш
20:17 / 26.07.2023 913 0

22 июль куни Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари томонидан Шимолий Фарғона каналига тушиб кетган 2 та Дамас автомобили олиб чиқилди.

Қайд этилишича, ўша куни соат 12:50 атрофида Наманган шаҳрининг “Ғунча” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Шимолий Фарғона каналига Дамас автомобили тушиб кетган. Қутқарув отряди махсус техникалар ёрдамида машинани каналдан олиб чиқаётган пайтда яна бир Дамас бошқарувни йўқотиб, у ҳам каналга тушиб кетган.

Каналга иккинчи тушиб кетган автомашина ичида 5 нафар бола бўлган. Қутқарувчиларга уларнинг чўкаётган овози эшитилган. Болалар каналда эвакуация қилинган, 3 нафари сув ютган ҳолда бўлгани учун биринчи ёрдам кўрсатилган.

Улардан бири шифохонага ётқизилган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши, дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//