«Илҳақ» фильми Беларусдаги халқаро кинофестивалда 2 та мукофотни қўлга киритди

Сақлаш
15:32 / 27.11.2021 861 0

«Листапад» халқаро Минск кинофестивалида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган кинорежиссёр Жаҳонгир Аҳмедовнинг «Илҳақ» фильми кинофестивалнинг иккита соврини билан мукофотланди. Бу ҳақида Ўзбекистон кинематография агентлиги ахборот хизмати хизмати хабар берди.

 

Мазкур фильм кинофестивалнинг «Гран-при» ҳамда Беларус Республикаси Президентининг «Кинода маънавият ва инсонпарварлик ғоялари учун» махсус мукофоти билан тақдирланди.

 

Шунингдек, «Листапад» халқаро кинофестивалида Муҳаммадали Искандаровнинг «Осиё арслони» («Азиатский лев») ҳамда Акбар Бектурдиевнинг «Узбечка» («Ўзбек қизи») янги кинолойиҳалари Кинематография агентлиги ҳамда «Беларусфилм» миллий киностудияси билан ҳамкорликда суратга олиш бўйича келишувлар олиб борилди. Фильмларнинг бир қисми Беларус ҳудудида суратга олиниши кўзда тутилган.

 

Ўзбек фильмлари сўнгги ойда қўлга киритган 6 халқаро даражадаги мукофотни қўлга киритди. Аввалроқ, 8-12 ноябрь кунлари Туркияда бўлиб ўтган «Коркут Ата» халқаро кинофестивалида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган «Тутқунлик» ҳамда «Халқ жасорати» фильмлари ҳам совринларни қўлга киритган эди. Шунингдек, ёш киноижодкорларнинг қисқа метражли фильмлари ҳам мунтазам равишда турли кинофестивалларда ғолибликни қўлга киритиб келмоқда.

 

«Листапад» халқаро Минск кинофестивали Кинопродюсерлар ассоциациясининг халқаро федерацияси (FIAPF) рўйхатидан ўтган бўлиб, унда Болтиқбўйи мамлакатлари, Марказий Осиё ва Шарқий Европа давлатларининг сара фильмлари иштирок этади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//