Жамият
Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати одам савдоси қурбони бўлган қанча фуқаро Ўзбекистонга қайтарилганини очиқлади.
Унга кўра, чет элда қийин вазиятларда қолган, масалан, одам савдоси қурбони бўлган, ёки ишсиз, боқувчисиз қолганлар ва бошқа мураккаб аҳволдаги 523 нафар фуқаро ватанга қайтарилди, 113 нафари вақтинча сақлаш муассасаларидан олиб чиқилди. Паспорти иш берувчилар томонидан ноқонуний тарзда олиб қўйилган 133 нафар Ўзбекистон фуқаросига шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар қайтариб олиб берилди.
Январь–июнь ойларида Жисмоний ва юридик шахслардан умумий ҳисобда 60 528 та мурожаат келиб тушган бўлиб, улардан 18 259 таси вазирлик Консуллик-ҳуқуқий департаментига, 42 269 таси эса чет элдаги ваколатхоналарга келган. Барча мурожаатлар кўриб чиқилиб, улар бўйича ўз вақтида тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.
Ўтган олти ой мобайнида 60 744 нафар чет эл фуқаросига Ўзбекистонга кириш визалари берилган, шундан 32 477 таси электрон тарзда расмийлаштирилган.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77600
Жамият
56650
Жамият
55850
Жамият
50914
Жамият
//
Изоҳ йўқ