Иқтисод
Ҳиндистон Ўзбекистон ва бошқа давлатларга гуруч экспортини тақиқлагани ҳақида хабарлар тарқалди. Экспортнинг тўхтатилиши мамлакатда гуруч дефицитига олиб келиши ва ушбу маҳсулот нархи қимматлашиши мумкинлиги ҳақидаги прогнозлар шув-шувларга сабаб бўлди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бунга муносабат билдирди.
Вазирлик тақдим этган статистикага кўра, Ўзбекистонда ҳар йили 100 минг гектардан ортиқ майдонда шоли етиштирилади. Республика аҳолисининг гуручга нисбатан бир йиллик эҳтиёжи эса киши бошига 9,8 килограммга тўғри келади. Яъни мамлакат аҳолисини бир йил давомида гуруч билан тўлиқ таъминлаш учун 353 минг тонна шоли захираси керак бўлади.
Ўзбекистон ҳудудида 2022 йилда 105,8 минг гектар майдонга 516,9 минг тонна шоли экилиб, ундан 310 минг тонна соф ҳосил олинган. Яъни, ўтган йили эҳтиёжга нисбатан 43 минг тонна кам гуруч етиштирилган (2021 йилга нисбатан эса 48 минг тоннага кўпроқ).
Таҳлилларга кўра, 2022 йилда республикага хориж мамлакатларидан 8 минг тонна гуруч олиб келинган бўлса, 2023 йилда 53,5 минг тонна маҳсулот импорт қилинган. Бунда 2023 йилда ички эҳтиёжга нисбатан 10 минг тонна кўпроқ гуруч келтирилган.
Импорт гуручнинг энг катта қисми Қозоғистондан сотиб олинган – 29,3 минг тонна ёки 54,7 фоиз. Шунингдек, Покистондан 23,2 минг тонна (43,3 фоиз), Таиланддан 599 тонна (1,1 фоиз), Туркиядан 256 тонна (0,5 фоиз), Ҳиндистондан 126 тонна (0,2 фоиз) ва бошқа мамлакатлардан 21,1 тонна (0,02 фоиз) импорт қилинган.
Вазирликка кўра, Ҳиндистоннинг бошқа давлатларга гуруч экспортини тақиқлаши Ўзбекистон бозорига ҳеч қандай салбий таъсир кўрсатмайди.
Маълумот учун, Ҳиндистон гуруч экспорти бўйича дунёда биринчи ўринда туради. Жаҳон умумий экспортининг 36,8 фоиз улуши унинг ҳиссасига тўғри келади. Ҳиндистон гуручининг асосий импортчилари Африка давлатлари (7,1 миллион тонна), Хитой (2,1 миллион тонна), Эрон (1,2 миллион тонна), Саудия Арабистони (1 миллион тонна) ва бошқа давлатлардир.
Жаҳон бозорида 2023 йилнинг июнь ойи ҳолатига кўра, гуручнинг ўртача нархи 1,93 АҚШ долларини (22 364 сўм), энг пасти 0,52 АҚШ долларини (6 025 сўм) (Тунис), максимал нархи эса 4,84 АҚШ долларини (56 086 сўм) (Сербия) ташкил этади.
Бугунги кунда Ўзбекистон бозорларида 1 килограмм гуручнинг нархи навига қараб 11 500 сўмдан 25 000 сўмгача сотилмоқда (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан нарх 35,2 фоизга ошган).
Жумладан, “Авангард” гуруч нави 11 500 – 17 500 сўм , “Аланга” нави 16 000 – 18 500 сўм, “Лазер” нави 19 500 – 25 000 сўмгача сотилмоқда.
Шунингдек, кузатув натижаларига кўра, Нукус шаҳридаги “Нукус деҳқон бозори” ва Гулистон шаҳридаги “Гулистон деҳқон бозори” (“Нукус-2” ва бошқа маҳаллий шоли навлари)да гуручнинг энг паст нархи 11500 сўм миқдорида қайд этилган. Максимал нарх эса Тошкент шаҳрининг “Фарҳод деҳқон бозори”да кузатилиб, унда 25 000 сўмдан (“Лазер” навли гуруч) сотилган. Шу билан бирга, ушбу бозорда гуручнинг минимал нархи 13 000 сўмни ташкил қилган.
Таъкидланишича, Ўзбекистондаги барча бозорлар гуруч билан узлуксиз таъминланган, захиралар етарли миқдорда.
“Аҳолини турли ижтимоий тармоқларда гуруч нархининг ошиб кетиши асоссиз тарғиб қилинишидан огоҳ бўлишга, бу фақатгина спекулятив ҳолат ёки гуруч нархини асоссиз оширишга қаратилган ҳаракатларни амалга оширишга туртки бўлаётганини маълум қиламиз”, дейилади Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабарида.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ