Самарқандда 45 ёшли эркак 10 ёшли жиянини 1,5 йил давомида зўрлаб келгани аниқланди

Сақлаш
22:34 / 25.07.2023 1134 0

Самарқанд вилоятида 45 ёшли эркак салкам 1,5 йил давомида 10 ёшли жиянига уятсиз хатти-ҳаракатлар қилган. Бу ҳақда Nemolchi.uz лойиҳаси хабар берди.

Қайд этилишича, Самарқанд вилояти туманларидан бирида 2013 йилда туғилган қиз 2022 йилнинг февраль ойидан 2023 йилнинг июнь ойигача ўз тоғаси томонидан зўравонликка учраган.

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, 1978 йилда туғилган эркак қизга зўрлик ишлатиб ва қўрқитиб, яланғоч ҳолатда жинсий аъзоларини кўрсатиб, уни ҳам ечинтириб жинсий алоқа қилишга ундаган.

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан 12 июлда эркакка нисбатан ЖКнинг 129-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши 22 июлда ЖКнинг 129-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) 3-қисмидан ЖКнинг 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисмига қайта малакаланган.

Маълум қилинишича, ҳозирги кунда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Эслатиб ўтиш керак, ЖКнинг 119-моддаси 4-қисми билан айбланганлар 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//