Ўзбекистонда дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлади?

Сақлаш
23:27 / 26.11.2021 1088 0

«Ўзгидромет» дам олиш кунлари об-ҳаво ёғингарчиликсиз ўтишини маълум қилди.

 

Қайд этилишича, 26 ноябрь куни кундузи республика ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Фарғона водийсининг баъзи жойларда ёмғир ёғади. Тоғли ҳудудларда ҳаво булутли, баъзи жойларда асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.

 

Шанба ва якшанба кунлари совуқ антитциклон республика ҳудудидан аста-секин чекинади. Республика бўйлаб ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади.

 

Кечалари ва эрталаблари ҳарорат бироз салбий қийматларгача пасаяди, кундуз куни эса 3-15 даража илиқ бўлади. Республиканинг шимолида ҳарорат кечалари 6-9 даража илиқ, кундуз кунлари 4-7 даража илиқ атрофида бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//