Жамият
Қорақалпоғистон Республикасида пул эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган проректор ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Маълум қилинишича, департаментнинг Кегейли туман бўлими томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда “Ажиниёз” номидаги Нукус давлат педагогика институти проректори М.Ж. фуқаро Х.Н.ни ушбу институтга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3 минг доллар пора талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Маданият
Жамият
77827
Жамият
56762
Жамият
55993
Жамият
51050
Жамият
//
Изоҳ йўқ