Расман: 19 ёшли Абдуқодир Ҳусанов Франция вице-чемпиони сафига ўтди

Сақлаш
19:30 / 25.07.2023 1022 0

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов фаолиятини Францияда давом эттиради.

19 ёшли футболчи Франция вице-чемпиони “Ланс” клуби билан 4 йиллик шартнома имзолади. Ўзбекистонлик футболчи “Ланс”да 25-рақам остида тўп тепади.

Шу тариқа Ҳусанов Франция чемпионатида ўйнайдиган биринчи ўзбекистонлик футболчига айланади.

Лансликлар якунланган мавсум Франция чемпионатида “ПСЖ”дан (85) бир очко кам (84) жамғариб, 2-ўринни эгаллаган ҳолда янги мавсумдан Европа Чемпионлар лигасида иштирок этади.

Ҳусанов жорий мавсум Минскнинг “Энергетик-БГУ” клуби сафида 8 ўйинда битта голга муаллифлик қилган. Шунингдек, у Ўзбекистон миллий жамоаси сафида CAFA Nations Cup-2023 баҳсларида дебютини ўтказди.

Қайд этиш керак, Абдуқодир Европа кучли бешлик чемпионатларида ўйнайдиган иккинчи ўзбекистонлик футболчига айланади. Бунгача Элдор Шомуродов Италия чемпионатида тўп сураётганди.

 

 

Оyina.uz'ни Телеграмда ўқинг!

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//