Жамият
Бугун, 24 июль куни Тошкент—Зомин йўналишда илк маротаба парвоз амалга оширилди. Парвознинг дастлабки йўловчилари оммавий ахборот воситалари вакиллари бўлган.
Қайд этилишича, Жиззах вилоятининг Зомин туманида 3 та самолёт учун мўлжалланган пирон, учиш-қўниш йўлаги ва терминал қурилади. Пойтахтдан Зоминга парвоз қилувчи самолёт 19 ўриндиқли бўлиб, 1500 км масофагача уча олади.
Самолёт кўтарилиши учун узун йўлак шарт эмас, 500-600 метр масофадан ҳавога кўтарилиш имкониятига эга. Чехиядан олиб келинган мазкур самолётдан август ойи охирида яна битта олиб келиниши кутилмоқда.
Айни вақтда Самарқанд вилоятига ҳам рейсларни амалга ошираётган ушбу самолёт орқали кейинчалик Шаҳрисабз, Сўх ҳамда Зарафшонга ҳам рейслар йўлга қўйилади.
Зомин туманида аэродром қуриб битказилгандан сўнг ҳар куни рейс амалга оширилади. Чипта нархи 184 минг сўмни ташкил қилиши кутилмоқда.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
77531
Жамият
56607
Жамият
55807
Жамият
50874
Жамият
//
Изоҳ йўқ