Жамият
Президент қарори билан Янги Тошкент шаҳри барпо этиладиган ер майдонлари рўйхати белгиланди.
Унга кўра, янги шаҳар Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидаги 19 720,9 гектар ерда барпо этилади:
Юқори Чирчиқ туманидан Ўзбекистон, Дўстлик, Суранкент, Туркистон, Гулистон, Ийк ота, (Қибрай) Нурмуҳаммедов мавзелари;
Ўрта Чирчиқ туманидан Дўстлик, Охунбобоев, Ким Пен Хва мавзелари ва Шоличилик институти ҳудудидаги қишлоқ хўжалигига ихтисослашган ерлар ажратилади.
.jpg)
Шундан қарийб 13 минг гектари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган (11 минг гектардан ортиғи суғориладиган) ерлар ҳисобланади. Ушбу ер участкалари аҳоли пунктлари ерлари тоифасига ўтказилади.
Янги Тошкент шаҳри бош режасини ишлаб чиқиш учун Foster and Partners (Буюк Британия), ОМА (Нидерландия) ва Meinhardt (Сингапур) компаниялари жалб қилинган.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
77531
Жамият
56607
Жамият
55807
Жамият
50874
Жамият
//
Изоҳ йўқ