Спорт
Элдор Шомуродов А Серия дебютанти “Кальяри” сафига ўтадиган бўлди. Бу ҳақда Италиянинг бир қанча номдор нашр ва инсайдерлари хабар бермоқда.
“Кальяри” Шомуродовни сотиб олиш ҳуқуқи билан бир йиллик ижарага олади ва «1+3» шаклида 2027 йилга қадар шартнома имзолайди.
Ушбу клубни машҳур мураббий Клаудио Ранери бошқаради. Италиялик 71 ёшли мутахассис январь ойида “Кальяри” бош мураббийига айлангач, Б Серияда 14-ўринда бораётган клубни ярим йил ичида пешқадамга айлантириб, А Серияга олиб чиқди.
Шомуродовнинг трансфер ҳуқуқи “Рома”га тегишли. У ўтган мавсумни ижара асосида “Специя”да ўтказди.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ