Ота-онасининг ёлғиз қизи бўлган – Фарғонада мурдаси зўрлаш аломатлари билан топилган 11 ёшли қизалоқ иши бўйича янги тафсилотлар очиқланди

Сақлаш
20:18 / 24.07.2023 867 0

Фарғона шаҳри Янги Аср кўчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган бино ёнидан 20 июль куни 11 ёшли қизчанинг мурдаси зўрлаш ва қотиллик аломатлари билан топилгани ҳақида хабар берилган эди. Ҳолат юзасидан янги тафсилотлар очиқланди.

Қизалоқнинг яқинлари томонидан берилган маълумотларга кўра, 19 июль куни ўзларига таниш бўлган оила фарзанди — 2006 йилда туғилган, Фарғона шаҳридаги 16-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси қизнинг уйига келиб, онаси уни чақираётганини айтган ва уйдан олиб чиқиб кетган. 11 ёшли қизалоқ ота-онасининг ёлғиз қизи бўлган.

“Аям чақиряпти, деди. Дарров жўнатаман, келади, деди. Майли, қизим аканг билан бор, дедим. Югуриб-югуриб кетишди. Бир соат бўлса ҳам келмади. Домни орқасига ўтдик. Қизимни бақириб чақирдим, қидирдим. Ундан қизимни сўрадим. Бормадими, деди. Келгани йўқ, дедим. Келиб қолар, деди”, — дея ўша кун ҳақида айтиб берди марҳума қизалоқнинг отаси.

Шунингдек, қизнинг онаси ҳам воқеа ҳақида сўзлаб берди. Унинг таъкидлашича, 2006 йилда туғилган бола дугонасининг ўғли бўлган.

“Ўртоғим бор эди. Кирди-чиқдимиз бор эди. Боллари келиб нарса олиб кетарди. Аянг чақиряпти, деб алдаб олиб чиқиб кетган экан”, — дейди аёл.

Йигит яшайдиган МФЙ раиси у ҳақида гапириб, ҳеч қандай ёмон тавсия бера олмаслигини айтди. Олдиндан унинг устидан шикоят тушмаган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97- (қасддан одам ўлдириш), 118- (номусга тегиш) ва 119-моддалари (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Оyina.uz'ни Телеграмда ўқинг!

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//