Жамият
Ўзбекистон автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2023 йилнинг январь—июнь ойларида 49 458 дона Cobalt ишлаб чиқарилган, деб ёзади Статистика агентлиги.
Автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2023 йилнинг январь—июнь ойларида ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони қуйидагича бўлган:
Cobalt – 49 458 дона;
Lacetti-Gentra – 37 084 дона;
Damas – 34 944 дона;
Tracker – 15 071 дона;
Onix – 11 222 дона;
Nexia T-250 – 2 056 дона;
Махсус енгил автомобиллар – 11 775 дона.
UzAuto Motors 2022 йил 17 декабрда Cobalt, Lacetti, Damas автомобиллари сотувини тўхтатган. Компания 2023 йилдан Spark ва Nexia ўрнига Tracker ва Onix ишлаб чиқаришини маълум қилган. Ҳозирда Tracker ва Onix сотувда мавжуд. Аммо нархи 200 миллион сўмдан юқори бўлган бу автомобиллар учун навбат катта бўлиб, тўлов қилган мижоз машинасини олишни 1–1,5 йил кутишига тўғри келади.
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ