Қорақалпоғистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 14,2 млрд сўмни асоссиз сарфлагани аниқланди

Сақлаш
20:25 / 21.07.2023 1602 0

Қорақалпоғистон Республикасида бюджет маблағлари асоссиз тарзда марказлаштирилган. Бу ҳақда Ҳисоб палатаси матбуот хизмати хабар берди.

 

Таъкидланишича, Қорақалпоғистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан асоссиз равишда маблағлар бюджет ташкилотларига ажратиб берилмасдан марказлаштирган ҳолда жамланиб, кейинчалик бошқа йўналишларга қайта тақсимланган.

 

Хусусан, ўтказилган ўрганишда марказлаштирилган маблағлардан танлов асосида 102 млрд сўмнинг сарфланиши текширилганда 14,2 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликлар мавжудлиги аниқланган.

 

«71,2 млрд сўмлик қурилиш ва таъмирлаш ишларини бажаришда 7,5 млрд сўмлик асоссиз ортиқча маблағлар олинган ҳамда сифатсиз ишлар бажарилган бўлса, 30,8 млрд сўмлик асосий воситалар ва товар-моддий бойликлар 6,7 млрд сўмга қиммат нархларда харид қилинган. Аниқланган ҳолатлар юзасидан масъулларга қонунчиликда белгиланган чораларни кўриш ва келгусида йўл қўйилмаслиги юзасидан тегишли тадбирларни амалга ошириш бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига кўрсатма юборилди», дейилади Ҳисоб палатаси баёнотида. 

 

Ўрганиш юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун Бош прокуратурага тақдим этилган.  

 

 

Оyina.uz'ни Телеграмда ўқинг!

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//